Мессининг «Барселона» билан «шоҳона» шартномаси қиймати маълум бўлди
Испаниянинг «El Mundo» нашри аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Каталониянинг «Барселона» клуби билан тузган шартномаси қийматини эълон қилди. Бу ҳақда нашрнинг веб-сайтида хабар берилган.
Маълум бўлишича, 33 ёшли ҳужумчи билан келишув муддати 2021 йилнинг ёзида тугайди. Ҳужжатга кўра, аргентиналик футболчи қарийб 556 миллион евро ишлаб топади. Хабарда Мессининг шартномаси «шоҳона» деб қайд этилган.
Месси 2020 йил ёзида клубни тарк этишга тайёрлигини билдирганди. Бироқ кўк анор ранглилар раҳбарияти футболчини амалдаги келишув охиригача клубда қолишга кўндира олди. «Манчестер Сити» футболчига даъвогарлик қилганди.
Aмалдаги шартнома 2017 йил ноябрь ойида узайтирилган. Ҳужумчи клубда 2003 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда.
«Барcелона» таркибида Месси ўн марта Испания чемпионлигини ва тўрт марта Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди. Форварднинг ҳисобида 843 та ўйинда 697 та гол бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter