Mento.uz билан талаба бўлиш янада осон ва арзон!
Фарзандингиз талаба бўлишини, дарсларни ўз вақтида ўзлаштириб боришини, унинг қай тарзда илм олаётганини мунтазам кузатишиб боришни истаяпсиз. Аммо пул, вақт ва масофа сизга ноқулайлик туғдиряптими? Биз сизга муаммоларни ечишда кўмаклашамиз.
Mento.uz сизга арзон, аммо сифатли таълим, онлайн - 24/7 Менторлар назорати ҳамда «ақлли тестлар»ни таклиф қилади. Шунингдек ушбу дастур энг янги технологияларга эга онлайн платформани ҳамда онлайн ва офлайн қўллаб-қувватлаш дастурларини ўз ичига олади. Mentoда қайси вилоят, шаҳар ёки қишлоқда яшашингиз муҳим эмас, фарзандимгизга бутун мамлакатдан танлаб олинган энг зўр профессионаллар дарс беради.
Онлайн таълим бўлса, фарзандим истаган вақтигина ўқийдими, дейсизми?
Албатта, платформа ҳақида сўз борар экан, аввало, афзалликларини санаб ўтиш лозим. Биринчи бўлиб сизга тест пакет таклиф этилади. Ҳа, адашмадингиз тест пакет. У сиз ўйлаганингиздан бутунлай фарқ қилади. Mentoнинг тестлари ҳақиқий маънода «смарт».
Яъни фарзандингизга у ишлаган тестлардан нечтаси тўғри ва нечтаси нотўғрилиги ҳақидагина маълумот бериш билан чекланмайди. У хато қилган ҳар бир тест саволи юзасидан унга маълумот берилади. Мисол учун, абитуриент хато ечган тест қайси китобнинг, қайси бобининг, қайси мавзусидан эканлиги, ҳаттоки ўша китобдаги саҳифагача қайд этилади. Бу болага енгиллик яратади. У ўз хатоси устида ишлайди.
Кейинги босқичда эса болага ушбу хатолар нима сабабдан юзага келгани хусусида маълумот берилади. Дейлик бола тушуниб ўқиш лозим бўлган мавзуни фақатгина ёдлаган бўлиши мумкин. Демак, абитуриент ушбу маълумотни олгач, қайта ўқиш жараёнида мавзуни тушинишга уриниб кўради. Сўнгра болага мотивация ва тавсиялар берилади. Бу боланинг қилган хатолари ва ундаги мавжуд муаммолардан келиб чиқиб тақдим этилади.
Mento шу билан абитуриентнинг устида ишлашни якунлаб қолмайди. Яъни мазкур жараёнлар амалга оширилгач, боланинг ўзи, ота-онаси ва мактаби, шунингдек Менторига хат юборилади. Ушбу мактублар бир-биридан тамомила фарқ қилади.
Сабаби боланинг ота-онасига унинг ютуқ ва камчиликлари, шунингдек унинг руҳияти ёки ўқишидаги муаммолар хусусида қайд этилса, унинг мактабига асосан билим олиш ҳолати ёзилади, Менторига эса барча омиллари жамланиб, Менторнинг бола билан ҳамкорлигидаги муаммолар ва тавсиялар ҳам берилади. Натижада бевосита ва билвосита ўзаро назорат юзага келади.
Премиум таърифи сиз учун энг тўғри танлов
Шунингдек, Mentoда премиум пакет таърифи ҳам мавжуд бўлиб, унда «смарт тестлар»дан ташқари видео дарслар ва Менторлар назорати мавжуд. Дарслар Ўзбекистондаги энг профессионал ўқитувчилар томонидан тайёрланган. Менторлар эса яқиндагина энг юқори баллар билан олий таълим муассаларига қабул қилинган талабалардир. Улар нафақат абитуриентларнинг ўқиш жараёнини назорат қилади, балки улар билан ўз тажрибасини ўртоқлашади ва болада кечаётган ҳолатни яхши тушунишади.
Mentoнинг премиум таърифини шундай тушуниш мумкин: видео дарслар+Менторлар назорати+»смарт тестлар»+ота-она ва мактаб назорати
Ушбу тўплам сизга фарзандингиз елкасига ҳам мажбурият ҳам масъулият юклайди. Энди ўқимасликнинг иложи йўқ. Ўқувчи тўрт томондан эътибор марказида бўлади. Булар Ментор, ота-она, мактаб ва очиқ рейтинг.
Онлайн таълим ҳудуд танламайди
Mento билан Ўзбекистоннинг исталган шаҳар ва қишлоқ жойларида туриб таълим олишингиз мумкин. Яъни Mentoда олий таълимга тайёрланиш жараёнида сиздан ортиқча харажат талаб этилмайди. На йўлга пул сарфлайсиз ва на озиқ-овқат, ётоққа, ҳатто китобларга ҳам қўшимча маблағ талаб этилмайди.
Барчаси: китоблар, тестлар ва Менторлар назорати премиум пакетда жамланган.
Танлов имконияти кенг
Mento ўз ичига рус ва ўзбек тилидаги 8 та йўналишни жамлаган. Яъни фарзандингизни бир йўналишни танлаган тақдирда, унга Mento томонидан 5 та фан доирасида видео дарслар ва тестлар тақдим этилади. Яъни эндиликда болангизнинг ҳар бир фани учун алоҳида тўлов талаб этилмайди.
Ҳаммаси ажойиб, лекин нархлари қандай дейсизми?
Нархлар ҳамёнбоп, ҳатто ҳайратланарли. Сабаби Mentoнинг асосий мақсади Ўзбекистонда таълим даражасини оширишдир. Энг муҳими, муддатли тўлов ҳамда қайноқ аксиялар сизни кутмоқда.
Шунчаки қўнғироқ қилинг, янада батафсил маълумот олинг ва Mentoни танланг! Зеро, Mento таълим учун ва барча учун яратилган.
Мурожаат учун тел: +998930438253
Platforma |Telegram |Instagram |Facebook
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter