Медведев НАТО собиқ бош котибига таҳдидли жавоб берди
Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев НAТОнинг собиқ бош котиби Aндерс Фог Расмуссенни алянсга аъзо баъзи давлатлар Украинага ёрдам бериш учун мунтазам армия жўнатиши мумкинлигини ҳақидаги баёнотига жавоб берди.
«Хўш, бу мамлакатлар аҳолисидан сўраганмисиз? Улардан қайси бири Россия билан уруш қилишни хоҳлайди? Сиз Европага гипертовушли қуроллар билан зарба берилишини хоҳлайсиз, тўғрими? Сэм амаки (АҚШ назарда тутилмоқда — таҳр) бу ҳақда қандай фикрда? Aхир, бу унга ҳам таъсир қилади», — деб ёзди Медведев Телеграм-каналида.
8 июн куни НAТОнинг собиқ бош котиби Расмуссен алянс қўшинлари Украина можаросида бевосита иштирок этиши мумкинлигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, алянснинг Вилнюсдаги саммитида мамлакатга хавфсизлик кафолатлари берилмаса, бир гуруҳ НAТО давлатлари Украинага қўшин жўнатишга қарор қилиши мумкин.
Аввалроқ Медведев Германия томони Путинни қамоққа олса, катта уруш бошланиши билан таҳдид қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter