Медведев АҚШда фуқаролар уруши хавфига ишора қилди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШда фуқаролар уруши хавфига ишора қилди. У бу ҳақда ТАСС ва РТга берган интервюсида билдирди.
Сиёсатчига кўра, Қўшма Штатлар ҳозир ички келишмовчилик ҳолатида. «Бундан ташқари, зиддиятлар қайсидир маънода муросасиз, бундай мамлакат ичидаги можаролар кўпинча фуқаролар уруши билан тугайди», деди у.
Медведевнинг фикрича, «АҚШ ўзига хос давлатга айланди», унда элиталар ўртасида улкан келишмовчилик мавжуд.
«Консерватив республикачилар ва Демократик партиянинг либераллари ўртасидаги бу тўқнашув Американи иккига ажратиб қўйди», - дея хулоса қилди у.
Аввалроқ Алясканинг собиқ губернатори Сара Пейлин, агар АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга нисбатан жиноий таъқиблар давом этса, АҚШда иккинчи фуқаролар уруши бошланиши мумкинлигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter