Маймун чечаги 92 мамлакатга кириб борди — ЖССТ
Маймун чечаги кириб борган мамлакатлар сони 92 тага етди, жами касалланиш ҳолатлари — 35 мингтадан ортиқ. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус баёнот берди.
Ташкилот раҳбаринингайтишича, сўнгги бир ҳафта ичида 7,5 мингта касалланиш ҳолати аниқланди, олдинги ҳафтадагидан 20 фоизга кўп. Маймун чечагини юқтириш оқибатида ўлганлар сони 12 нафарга етган.
ТАСС ёзишича, маймун чечаги асосан Европа ва Америка мамлакатларида кузатиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter