Махсус кучлар Атамбаевни қўлга олиш учун яна ҳаракат бошлади
Қирғизистон кучишлатар тизими вакиллари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиётини бошлади.
Кеча тунда қилинган биринчи уриниш муваффақиятсизликка учраганди.
Айни дамда Атамбаевнинг Қўйтошдаги қароргоҳида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўнлаб автобуслари тургани маълум қилинган.
Собиқ қирғиз лидери тарафдорларининг айтишича, кучишлатарлар уларга нисбатан светотовушли гранаталар, ўқлардан фойдаланган.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олиши операциясида собиқ президент тарафдорлари аёллар ва болалардан «тирик қалқон» сифатида фойдаланишда айблаб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter