Махсус комиссия қарори билан янги ўзгаришлар жорий этилди (инфографика)
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Республика махсус комиссия қарори билан жорий этилган ўзгаришлар ҳақида инфографика тайёрлади.
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:
2020 йил 10 майга қадар
- Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар чоралари узайтирилади.
- Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш вақтинча тўхтатилади.
2020 йил 1 июнга қадар
- Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари автоматик тарзда узайтирилади.
- Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилади. Уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган деб ҳисобланади:
— барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган лицензия ва рухсатномалар;
— шахсни тасдиқловчи;
— автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter