Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон: тартибсизлик иштирокчиларининг 30 нафарга яқини уйларига қўйиб юборилди

Қорақалпоғистон: тартибсизлик иштирокчиларининг 30 нафарга яқини уйларига қўйиб юборилди

Жорий йил июль ойи бошида содир бўлган Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганларнинг айримлари ўз уйларига қўйиб юборилди. Бу ҳақда юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган Комиссия аъзоси Алишер Қодиров маълум қилди.

Унга кўра, кеча, 29 август куни 30 нафарга яқин гумонланувчилар оиласига топширилган.

«Комиссиянинг тергов изоляторларидаги бир қатор фуқароларни қамоқда сақлаш чорасини жамоатчилик кафолати асосида уйида чеклаш чорасига алмаштириш таклифи ижобий ҳал бўлди.

Нукус, Шуманай ва Кегейли туманларида 30 га яқин гумонланувчилар оиласига топшираяпмиз», – деб хабар беради Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 июл куни Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қарори билан махсус комиссия тузилган эди.

Комиссияга Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар бўйича  мустақил текширув ўтказиш вазифаси топширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) раҳбарлик қиладиган комиссияга депутатлар, сенаторлар ва фаол жамоатчилик вакиллари киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг