Маҳмуд Аббос Фаластин ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бош вазир Муҳаммад Иштийнинг истеъфосини қабул қилди.
WAFA расмий агентлиги хабарига кўра, ҳукумат истеъфосини қабул қилгач, Маҳмуд Аббос бош вазир ва вазирлардан янги ҳукумат тузилгунича ишни давом эттиришини сўраган.
Фаластин бош вазири ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси йиғилишида президент Маҳмуд Аббосга истеъфосини тақдим этганини айтган.
«Ушбу қарор Фаластин масаласига ва сиёсий тизимимизга мисли кўрилмаган зўравонлик ҳужумлари, шунингдек, Ғазода халқимизга қарши геноцид жиноятлари, мажбурий очлик ва мажбурий кўчирилиши фонида қабул қилинди», деди бош вазир Муҳаммад Иштий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter