Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Математика ўқитувчиси АҚШ президенти бўлиш учун ўз исмини ўзгартирди

Математика ўқитувчиси АҚШ президенти бўлиш учун ўз исмини ўзгартирди

Фото: ABC 7

Техаслик 35 ёшли уруш фахрийси ва математика ўқитувчиси Дастин Эбей АҚШ президентлиги учун курашиш учун ўз номини расман «Том маънода бошқа биров» деб ўзгартирди. Бу ҳақда ABC 7 ёзмоқда.

У ҳатто вице-президентликка номзод ҳам топиб қўйди — бу Швейцарияда яшаётган ню-йорклик Нил Дэвид Суц.

Дастин Эбей икки асосий партиядан кўрсатилган — амалдаги президент Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трамп номзодларига исён сифатида сайловда ўз номзодини илгари суришга қарор қилган.

Америкалик ушбу хатти-ҳаракати билан ўзи чириган деб ҳисоблаётган сиёсий тизимга нафратини ифодаламоқда, таъкидлашича, амалдаги тизимда муаммоларга ечим топиш бир четга сурилиб, партиялар ўртасидаги кураш биринчи планга чиқади.

«Уч юз миллион киши кўпроғига қодир. Халққа ҳеч қандай фойдаси тегмайдиган икки партия ўртасидаги курашлардан тўйган одамлар учун қандайдир бошқа йўл бордир. Бу айнан менмас, бошқа одам ҳам бўлиши мумкин», — деди Эбей интервюларидан бирида.

Таъкидлаш керакки, янги номзоднинг номи керакли 113 минг овозни тўплай олмагани учун, Техас сайлов бюллетенига кирмади. Ҳаваскор сиёсатчи энди кучини Теннесси штатида синаб кўрмоқчи, айтишича, бу ерда овоз тўплай олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг