Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масъул ходимларга баҳо қўйиб борилади

Масъул ходимларга баҳо қўйиб борилади

«Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини  баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3241, 10.06.2020 й.).

Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, ваколатли органлар томонидан масъул ходимларнинг фаолияти йилига камида бир маротаба самарадорлик ва натижакорликнинг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади.

Қуйидагилар масъул ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва  натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:

  • белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сони;
  • ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик;
  • белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони;
  • масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони;
  • масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чоралари сони.

Баҳолаш ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан 3 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг