Латвия: 1—3-синф ўқувчиларига баҳо қўйилмайди
Латвия мактабларида янги қоида жорий этилди: бошланғич синф ўқувчилари (1—3-синфлар)га баҳо қўйилмайди. Бу ҳақда «Argumenti.ru» ёзмоқда.
Янги қоидалар ҳақида «Мактаб 2030» ўқув йўриқномаси лойиҳаси раҳбари Павел Пестов маълумот берди.
Бошланғич синфлар ўқувчиларининг билими қандай аниқланади?
Пестовнинг таъкидлашича, ўқитувчи ўқувчи эришган муайян натижаларни баҳолайди:
«Ҳар бир фан учун уддалаш мумкин бўлган натижалар белгилаб қўйилган, ўқитувчи ҳар бир ўқувчи режанинг қайси қисмини ўзлаштирганини баҳолайди. Бу маълумот ўз фарзанди эришаётган натижалардан бохабар бўлиши учун ота-оналарга ҳам тақдим этиб борилади».
4-синфдан то 12-синфгача ўқувчилар одатдагидек (энг юқори баҳо — 10) баҳоланаверади.
Янгиликнинг аҳамиятини барча ота-оналар ҳам тушуниб етишаётгани йўқ: «Баҳо қўйишмаса, боламизни ўқишга қандай қизиқтирамиз?».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter