Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст ҳайдовчи сабаб бир оиланинг икки аъзоси вафот этди

Маст ҳайдовчи сабаб бир оиланинг икки аъзоси вафот этди

Фото: ИИВ Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

4 май куни Ургут туманида 27 ёшли Ф.Р. «ВАЗ-2106» машинасини маст ҳолатда бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги «Газ-5327» русумли юк транспорт воситасининг ўнг ён томонига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Тўқнашув натижасида, «Газ-5327» йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг