Масжидни рўйхатдан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар керак?
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилишича, бошқа диний ташкилотлар, жумладан масжидларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш керак:
- диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган ариза;
- таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот устави;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
- диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар;
- диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги маълумот;
- диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжат нусхалари;
- Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;
- диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати.
Рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter