Масжид ходимини ҳақорат қилган вакиллик масъули вазифасидан озод этилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вакиллигининг ходими М.Сайфуддинов ва масжид ходими Ф.Саматов ўртасидаги ўзаро тортишуви ёзилган аудио тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон мусулмонлар иродаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти Ички назорат комиссияси йиғилишида ушбу вакиллик мутахассиси М. Сайфуддинов масаласи кўриб чиқилган.
Йиғилишда мутахассиснинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган қўпол муомаласи атрофлича муҳокама қилинган.
Аниқланишича, мажлисда мутахассис М.Сайфуддинов ва масжид ходими Ф.Саматов ўртасидаги келишмовчилик узоқ вақт давом этган шахсий адоват натижаси бўлган.
Иштирокчилар томонидан мутахассиснинг ушбу хатти-ҳаракатлари ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган «мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш» ва «ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик» деган бандларини қўпол равишда бузилиши, деб баҳоланган.
Ички назорат комиссияси йиғилишининг қарорига асосан М.Сайфуддинов эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter