Машҳур хакер оғир касалликдан вафот этди
Киберхавфсизлик бўйича таниқли тадқиқотчи Кевин Митник вафот этди. Бу ҳақда The New York Times марҳум томонидан асос солинган Mitnick Security Consulting ва KnowBe4 вакилларига асосланиб хабар бермоқда.
Митник 59 ёшида Лас-Вегасда ошқозон ости бези саратонидан вафот этди. Мутахассис унинг ташхиси ҳақида 2022 йилда билган.
Умрининг сўнгги йилида Митник Питтсбург университети тиббиёт марказида даволанди.
Митник 90-йилларда бир қатор юқори даражадаги кибержиноятлар билан танилган. У телекоммуникация компаниялари ва университетлар тармоғини бузиб кирган, кредит карта маълумотларини ўғирлаган, шунингдек, фирибгарлик билан шуғулланган. Хусусан, у Santa Cruz Operation дастурий таъминоти ҳамда Motorola ва Nokia тизимларидаги ўғирликларда ҳам айбланади.
Митник 1995 йилда AҚШ разведка идоралари томонидан ҳибсга олинган ва беш йилга қамалган. Озодликка чиққандан сўнг у ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис сифатида қайта тайёрланди ва шу соҳада тан олинган мутахассисга айланди ва қатор компанияларга асос солди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter