Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур боксчи, икки карра чемпион Жорж Форман вафот этди

Машҳур боксчи, икки карра чемпион Жорж Форман вафот этди

Машҳур боксчи ва оғир вазнда икки карра чемпион Жорж Форман 76 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда унинг оиласи хабар берган.

Рингда Биг Жорж номи билан танилган Форман 19 ёшида 1968 йилги Мехико Олимпиадасида оғир вазнда олтин медални қўлга киритди. Кейинчалик у профессионал боксга ўтди ва кетма-кет 37 учрашувда ғалаба қозонди. У фаолиятида бор-йўғи бешта жангда мағлуб бўлган.

21 йил фарқ билан икки марта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. У, ўз навбатида 45 ёшда чемпионликни қўлга киритган тарихдаги энг кекса чемпионга айланган.

Профессионал боксдаги фаолияти давомида Форман 76 та ғалабани қўлга киритди (68 таси нокаут).

Фореман 1997 йилда спортни тарк этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг