Марокашлик 75 ёшли китоб сотувчиси ўқиган китоблар
Марокашда, яъни Работнинг Мадина марказида Муҳаммад Азиз исмли 75 ёшли эркакнинг китоб дўкони бор. Дастлаб бу одам ҳақида 2019 йил Марокош жаҳон янгиликларида мақола чоп этилади. Кейинчалик бу ҳақда ижтимоий тармоқларда жуда кўплаб постлар қўйилган. Хўш, бу китоб сотувчиси ким? Ва у қайси жиҳати билан бошқалардн ажраб туради? Гап шундаки Муҳаммад Азиз китобни жуда севади, дастлаб дарахт соясида, 15 ёшида 9 дона китоб билан савдо бошлайди. 1967 йилда ўз китоб дўконига эга бўлади. Яъни китобхонлик кенг тарқалмаган мамлакатда дўкон очилиши одамларнинг китобга меҳрини уйғотиш йўлидаги ҳаракат сифатида таҳсинга лойиқ.
Муҳаммад Азиз кунининг кўп қисмини китоблар – турли воқеалар, ҳикоялар билан ўралган китоб дўконида ўқиш ва доим ўқиш билан ўтказади. Унинг ўткинчиларга, бошқа юртдан келган меҳмонларга айтишича, кунига камида 8 соат вақтини мутолаага бағишлагани учун шу кунгача 4000 дан ортиқ китоб ўқишга муваффақ бўлган. Қолган вақтларида у маҳаллаларни айланиб чиқади, улардан бойликларни олиб, кейинчалик ўз дўконида сотувга қўяди.
Нега Муҳаммад Азиз китоб мутолааси кенг тарқалмаган мамлакатда китоб дўкони очишга қарор қилди?
Ота-онасидан эрта, 6 ёшида айрилгани учун тирикчилик қилиши ва ўрта мактабни тугатиши керак эди, лекин бунга имкони бўлмади. 15 ёшида у дарсликлар жуда қимматлиги сабабли мактабни ташлаб кетди.
Болалигида китоблардан фойдаланиш имконияти йўқлиги, ўзини китобга бағишлаш ҳақида қарор қабул қилишга туртки бўлди. Бошқалар билан суҳбатда у шундай дейди: «Мен болалигим, аҳволим, қашшоқлигим учун шундай қасос оламан».
Ундан дўконига қанча китоб йиғилганини сўрашганида: «Етарли эмас», деб жавоб беради. Муҳаммад Азиз кунига ўртача бир ёки икки марта савдо қилади. Кейин у ўқишни бошлаш учун эшик ромига ўтиради – фақат овқатланиш, ибодат, чекиш ва мижозларга ёрдам бериш пайтида китобдан бош кўтаради.
55 йил давомида Муҳаммад Азиз китоб дўкони очгандан буён Марокашда саводсизлик даражаси 1960 йилдаги 87 фоиздан 2014 йилда 32 фоизга камайди, дея хабар беради мамлакатнинг давлат статистика агентлиги. Аммо ҳафсаласи пир бўлган китоб сотувчиси шуни англатадики, ҳар 10 марокашликдан учтаси ҳалигача унинг китобларидан баҳраманд бўлолмайди. «Мен 4000 дан ортиқ китоб ўқиганман, шунинг учун мен 4000 дан ортиқ ҳаёт кечирганман. Ҳар бир инсон бундай имкониятга эга бўлиши керак.»
Аммо у ҳамма ҳам шундай қилмаслигини билади. 75 ёшли тақводор китоб сотувчини фақат иккита нарса ғазаблантиради – саҳифалари йўқолган китоблар ва ўқиш ўрнига ишлайдиган болалар. У ҳар куни мактабга бориш ўрнига дўконларда ишлаётган ёки кўчаларда ўйнаб юрган болаларнинг ёнидан ўтади ва: «Ўқиш Аллоҳнинг ҳадяси ва амридир», – дейди Қуръон китобига тўғридан-тўғри ишора қилиб. Муҳаммад Азиз мамлакатдаги саводхонлик даражаси пастлигининг ўзи каби мактабни битирмаётган ўқувчилар фоизи билан боғлайди. ЮСАИД маълумотларига кўра, болаларнинг атиги 53 фоизи ўрта мактабда ўқишни давом эттирмоқда. «Бу муаммо янгилик эмас», – дейди Муҳаммад Азиз. – «Бу мен билан ҳам 50 йил олдин содир бўлган ва ҳозир ҳам содир бўлмоқда.»
фото: Travel Between The Pages
Муҳаммад Азиз дарсликлар қанчалик қиммат бўлмасин болаларнинг мактабга боришига қиммат китоблар сабаб бўлмайди, деган умидда бўлажак ўқувчилар учун нархларни пасайтиради. Аммо мактабда ўқимаслик Муҳаммад Азизнинг билим олишига тўсқинлик қилмади.
Айни пайтда ранг-баранг китоблар тахланган Муҳаммад Азизнинг дўкони Марокаш ва дунёнинг турли бурчакларидан келган одамлар учун катта қозонга айланди. Кўнгиллилар бу ерга китоблар ташлаб кетишади. Улар билан узоқ суҳбатлардан сўнг Муҳаммад Азиз китоблари орқали мустақил араб, француз ва испан тилларини ўрганди.
«Менинг ҳаётим китобхонлик билан ўтмоқда», дейди у. – «Ҳаётда мен ўқиш қобилиятимни йўқотиб қўйиш ва умримнинг охирги кунларигача ўқий олишим ҳақида қайғураман». Яна унинг айтишича бахтли бўлиши учун иккита ёстиқ ва китобдан бошқа нарса керак эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter