Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг бугун, 14 сентябрдаги навбатдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Марказий банк асосий ставкасининг ўзгаришсиз қолиши ва унинг пул бозорига трансмиссияси, қисқа муддатли ликвидлик нархининг реал ҳисобда 3-4 фоизлик ижобий даражада шаклланишига ва шу орқали «нисбатан қатъий» пул-кредит шароитларини таъминлашга хизмат қилмоқда», – дея изоҳланади МБнинг мазкур қарор юзасидан эълон қилган Пресс-релизида.

Маълумот учун, Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 26 октябрга белгиланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг