Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Маньяк» кампир оғир дардга чалиниб оламдан ўтди

«Маньяк» кампир оғир дардга чалиниб оламдан ўтди

Фото: «Lentka.com»

Бир қатор қотилликларда айбланган Россиянинг Березовка (Хабаровск ўлкаси) қишлоғида яшовчи нафақахўр Софья Жукова COVID-19га чалиниб, 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Комсомолская Правда» хабар берди.

Нафақахўр 2019 йилда қотилликда гумон қилинган. Ўшанда Березовка қишлоғидаги иссиқлик трассаси ёнида одамнинг кесилган қўли топилган. Кўп ўтмай у Жукованинг уйида бир хонани ижарага олган украиналик хизматкорга тегишли эканлиги аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари кекса аёлнинг уйига келганларида пичоқ, арра, қон излари каби бир қатор далилларни топишган.

Гумонланувчи ҳибсга олинган. Кўп ўтмай у ижарачини ўлдирганлигини тан олган. Кейинчалик Жукова терговчиларга 2005 йилнинг декабрь ойида саккиз ёшли қизчани ўлдирганини айтди: унинг қотиллиги очилмай қолиб кетганди. Қамоқхонада нафақахўр яна бир қотиллигига иқрор бўлди — дугонасининг ҳам умрига зомин бўлган экан. Унинг сўзларига кўра, жиноят 2013 йил апрель ойида содир этилган. Тергов маълумотларига кўра, Жукова барча қурбонларини болта билан ўлдирган ва қисмларга ажратган.

Нашрнинг ёзишича, Жукова 2020 йил 29 декабрда Хабаровск шаҳар 10-сонли шифохонасида коронавирус туфайли келиб чиққан асоратлардан вафот этди. Суд ҳукм чиқаришга улгурмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг