Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малида ҳарбий тўнтариш: президент истеъфога чиқди

Малида ҳарбий тўнтариш: президент истеъфога чиқди

Иброҳим Бубакар Кейта.

Фото: «Reuters»

Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта ўз истеъфосини ва парламент тарқатиб юборилишини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Шу пайтдан эътиборан ўз ваколатларимни тўхтатишга қарор қилдим... Менинг ҳукуматим сақланиб қолиши учун қон тўкилишини истамайман», — деди президент Кейта.

Унинг ушбу мурожаати давлат телевидениеси орқали тўғридан-тўғри узатилган.

Малида иқтисодий инқироз ортидан пойтахт Бамако яқинидаги ҳарбий базада исён бошланган. Ҳарбий исёнчилар президент саройи томон юриш қилиб, Бош штабни қўлга киритишган. Кейинчалик улар президент Иброҳим Бубакар Кейта ҳамда бош вазир Буба Сиссени қўлга олишган.

БМТ Бош котиби, Европа иттифоқи ҳамда ғарбий Африка мамлакатлари Малидаги давлат тўнтаришига ўз муносабатларини билдириб, зўравонликка йўл қўймаслик, мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга чақиришмоқда.

Маълумот учун: Мали — Ғарбий Африкада жойлашган, денгизга чиқиш йўллари йўқ. Қитъадаги энг қашшоқ ва нотинч мамлакатлардан бири. 

  • Ҳудуди — 1,24 млн. кв. км.
  • Аҳолиси — 19,34 млн. (2018 й.) 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг