Мактабгача таълим тизимида бир қанча электрон хизматлар йўлга қўйилди
Мактабгача таълим агентлиги томонидан МТТ ташкилотларини ягона базасини ҳамда МТТларининг дастлабки маълумотлари (қуввати, ҳудуди, бино, иншоотлар майдони ва ҳ.к) ўз ичига олган МТТ паспорти модули ишлаб чиқилиб, барча маълумотларни электрон тарзда шакллантириш ишлари бошланди.
МТТларда «Ягона мавсумий таомнома» асосида тарбияланувчилар давоматидан келиб чиқиб озиқ-овқат харажатларини электрон тарзда ҳисоблаш амалиётга татбиқ этилди.
Бундан ташқари, бола таъминоти учун ота-оналар тўловини электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилиб, тўловлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг (чек, ҳисоб-фактура) тўловчига тақдим этиш модули ишлаб чиқилди.
Шунингдек, МТТ ходимлари ва тарбияланувчиларининг давоматдан ўтган тасвирлари сунъий интеллектнинг «deep learning inference» (чуқур ўрганиш) методи орқали ҳақиқийликка текшириш йўлга қўйилди.
НМТТБАТ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар миқдорларини ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб ҳар ой автоматик равишда ҳисоблаб чиқади ва уларни молиялаштириш учун электрон тўлов ҳужжатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимларига жўнатади.
Субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари автоматик равишда ҳисобланиши натижасида тадбиркорлар томонидан ҳар ой буюртма ҳисоботлари топширишдаги бюрократик оворагарчиликлар ва қоғозбозлик йўқолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter