Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун қишки таътил қачондан бошланишини маълум қилди.

Унга кўра, 28 декабрь, пайшанба куни қишки таътилнинг илк куни саналади. 27 декабрь, чоршанба куни эса II чоракдаги сўнгги ўқиш куни бўлади.

Таътил 14 календарь кун, 2024 йил 10 январгача давом этади. III чорак дарслари 2024 йил 11 январ, пайшанба кунидан бошланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг