Мактабдаги қинғирлик
Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан Каттақўрғон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг бирида мактаб мансабдор шахслари ва бошқаларнинг қилмишлари фош этилган.
Жумладан, улар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларига зид равишда мактаб ҳовлисидаги 3х2 хонада электр энергиясига электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан уланиб, сув насоси учун электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда тармоқдан узилиб, ҳужжатлаштирилган.
Олинган хулосаларига кўра, мактаб мансабдор шахслари ва бошқалар давлат манфаатларига 25 млн. 603 минг зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter