Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент туманида эр собиқ хотинини пичоқлади

Тошкент туманида эр собиқ хотинини пичоқлади

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг қарорига асосан жавобгар С.Б. турмуш ўртоғи В.Б.ни уйга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросига юборилган.

Бюро томонидан суднинг ижро варақасида кўрсатилган Шайхонтоҳур туманида жойлашган манзилдаги уйга В.Б.ни киритиш юзасидан 2021 йил 30 ноябрда ижро ҳаракати тайинланган ҳамда тегишли ташкилотларга хабарнома жўнатилган.

Шундан сўнг, қарздор С.Б. ундирувчи билан ўзаро келишиш ва ижро ҳужжатида кўрсатилган Шайхонтоҳур туманидаги уй ўрнига бошқа уйни собиқ турмуш ўртоғига кўрсатиш мақсадида, Тошкент тумани ҳудудидаги манзилга давлат ижрочиси К.Э. ва ундирувчи В.Б.ларни таклиф қилган.

Мазкур таклифга асосан юқоридаги манзилга ундирувчи, қарздор, давлат ижрочиси К.Э., маҳалла фаоллари ва ундирувчининг онаси Л.Х. ва ўзининг танишлари билан бирга боришган.

Манзилга етиб боргандан сўнг, қарздор С.Б. ундирувчи В.Б. ва унинг онаси Л.Х. билан (собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонаси) уй масаласида тортишиб қолади, давлат ижрочиси К.Э. вазиятни юмшатиш учун ижро ҳаракатларини кейинги вақтга қолдириб, ундирувчи В.Б. ва унинг онаси Л.Х.ларни манзилдан кетишга чақиради.

Шунда, жавобгар С.Б. ундирувчи В.Б. ҳамда унинг онаси Л.Х.лар билан ўзаро тортишиши оқибатида, низо келиб чиққан ва қарздор ёнидаги пичоқ билан ундирувчи В.Б.га ташланиб, унинг қорнига 3 маротаба жароҳат етказган.

Давлат ижрочиси К.Э.нинг ҳаракатлари сабабли, қарздор ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган ва у воқеа жойидан қочиб кетган. Фуқаро В.Б. эса зудлик билан Тошкент тиббиёт академияси қабул бўлимига олиб борилган, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг