Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қимматбаҳо «Equinox»и хатлаб қўйилди
Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қимматбаҳо «Equinox» автомашинаси хатлаб қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, Андижон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига (29.08.2019 йил) асосан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан «Tembet invest group» МЧЖ фойдасига жами 348 млн 159 минг 817 сўм ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор корхона бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамай, тўлов шу чоққача амалга оширилгани йўқ. Пичоқ суякка етгач, МИБчилар корхонага тегишли «Equinox» русумли автомашинани хатлаб қўйди. Эндиям суд ҳужжати бажарилмаса, қимматбаҳо машина онлайн савдога қўйилади ва тушган пул маблағлари ҳақдорга берилади...
Рост-да, корхона мутасаддилари «Equinox»да мазза қилиб юргунча қарзини қопласа-чи?! Дардинг бўлсаям, қарзинг бўлмасин, деган ҳикмат бежизга эмас, ахир?!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter