Макрон ҳам Исроилга борди
Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Тел-Авивга келди.
Исроилнинг «Гаарец» нашрига кўра, Франция президентининг Бош вазир Бенямин Нетаняху, президент Исҳак Герцог ва исроиллик гаровга олинганларнинг оилалари билан учрашиши кутилмоқда.
Макрон учун тузилган сафар режасида Ғарбий соҳилдаги Рамаллаҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашув ҳам борлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 октябр куни Британия Бош вазири Риши Сунак ҳам Исроилга келган ва сиёсатчининг Исроил ҳукумати билан Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ва анклав тинч аҳолисини эвакуация қилиш масалаларини муҳокама қилгани айтилган эди.
Ундан олдин эса Қўшма Штатлар президенти Жо Байден ҳам Исроилда бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter