Макрон Ғарбнинг гегемонлик даври тугаганини тан олди
Франция президенти Эммануэль Макрон Ғарбнинг гегемонлик даври тугаб бораётганини таъкидлади. У ўз сўзларини янги буюк давлатлар янада кучайгани билан асослади.
«Биз дунёда Ғарб гегемонияси интиҳосига гувоҳ бўляпмиз. Вазият ўзгармоқда», — деди Макрон республика элчилари билан учрашувдаги нутқида.
Француз сиёсатчиси бугунги кунда Хитой олдинги қаторларга чиққанини, Россия ўз стратегиясида катта муваффақиятга эришаётганини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter