Маккейнни Украина қаҳрамони деб аташди
Украина президенти Пётр Порошенко америкалик сенатор Жон Маккейн билан видолашув маросимида уни Украина қаҳрамони деб атади, деб хабар бермоқда «Lenta.ru».
«Биз барчамиз уни Майдонда инқилоб пайтида, 26 даража совуқда устки кийимсиз чиқиб юзлаб кишиларга керакли сўзлар билан мурожаат қилганида эслаб қолганмиз... Сиз Американинг чин қаҳрамонисиз ва яна Украинанинг ҳам чин қаҳрамонисиз. Раҳмат сизга», - деган Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, АҚШлик машҳур сиёсатчи, республикачи Жон Маккейн 25 август куни 81 ёшида мия саратони туфайли вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter