Букмекерлар Зеленский ва Порошенконинг имкониятларини чамалашди
Украинадаги сайловларга бир кун қолмоқда ва букмекерлар ҳам бу жараёндан четда туришгани йўқ — хўш, иккинчи турда ғалаба қозониш учун кимнинг имконияти юқори?
«РИА Новости»га «Rambler&Co»нинг «Ставкалар» бўйича директори Алексей Ткачук маълум қилишича, энг кўп ставкаларни украиналик букмекерлар қабул қилишмоқда. Улар Зеленскийнинг имкониятларини Порошенконикидан юқори баҳолашмоқда: 80 фоизга қарши — 20 фоиз.
Яъни, масалан, Порошенкога минг рубль тикиб беш минг ютиш мумкин, худди шу ставкада Зеленскийга пул тикканлар 1 170 рублга эга бўлишади.
— Эътиборли томони, европалик ва россиялик букмекерлар иккинчи турда Зеленскийнинг имкониятларини янада юқори — 85 фоиз ва 90 фоизга баҳолашмоқда, — қўшимча қилди Ткачук.
Букмекерларнинг башоратига кўра, Порошенко 35 фоиз овоз учун курашади, унинг бу борадаги имконияти 50 га 50 дея баҳоланмоқда. Зеленский 65 фоиз овоз учун курашади. Букмекерлар сайлов участкаларига овоз бериш жами сайловчиларнинг 63 фоизи келишига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 апрель куни Украинада йилнинг энг муҳим воқеаси — мамлакат президентлиги учун сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади. Давлат раҳбари бўлиш учун шоумен Владимир Зеленский ҳамда амалдаги президент Пётр Порошенко курашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter