Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинган Порошенко касалхонага ётқизилди

Коронавирусга чалинган Порошенко касалхонага ётқизилди

Фото: РБК

Украина собиқ президенти, мамлакат Олий радаси депутати Пётр Порошенко коронавирусга чалингани ҳақида хабар бергандик. Бу ҳақда Порошенконинг ўзи 29 сентябрь куни маълум қилиб, уйида даволанаётганини айтганди.

Аммо сиёсатчининг рафиқаси Мария Порошенко бир соат олдин «Facebook»да қолдирган видеомурожаатга кўра, Пётр Порошенкога ўпканинг икки томонлама шикастланиши ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. Видеомурожаатда COVID-19 билан нафақат собиқ президент, балки унинг қизи ҳам оғригани айтилади.

«Пётр Алексеевич коронавирусга чалинган беморларни даволовчи Киев шифохоналаридан бирига ётқизилди. Унда ўпканинг икки томонлама шикастланиши бўлса-да, мустаҳкам иродаси билан касалликка қарши курашяпти. Даволаш бўйича барча кўрсатмаларга риоя қиляпти», — дейилади видеомурожаатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг