Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди

Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди

Маданият вазирлигида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов ҳамда маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилиб, жамоага маданият вазирининг янги тайинланган ўринбосарлари таништирилди.

Жумладан, Президентнинг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Баҳодир Мажидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2023 йил 30 октябрдаги Президент қарорига асосан Авазхон Баҳодирович Тожихонов ҳам  маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Адлия вазирлиги «Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси» ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Президентнинг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг