Маданият бўлими бошлиғини «итдан бўлган!» деб ҳақорат қилган туман ҳокими ўринбосарига (аёл) «ҳайфсан» берилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туман ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг раҳбари Маъмурахон Сотволдиева туман маданият бўлими бошлиғи Акмал Юлдашевни «илон пўст ташлайдиган» сўзлар билан ҳақорат қилгани хабари берилганди.
Маълум бўлишича, куни кеча айни масала Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзура Юнусова ҳамда вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Марҳабо Сатторова иштирокида муҳокама қилинган. Мулоқот асноси иккала томон ҳам бир-бирларидан узр сўраб, ўзаро гина-кудурати йўқлиги боис ярашиб олишган.
Шунингдек, Марҳамат тумани ҳокими Шуҳрат Қамчиевнинг фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-банди билан ҳоким ўринбосари М. Сотволдиевага туман ташкилоти раҳбарига нисбатан муомала маданиятига риоя этмаганлиги учун «ҳайфсан» интизомий жазоси берилганлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter