«Даромад сезиларли даражада ошди». Кўча мусиқачилари тўлов терминалларига эга бўлганидан хурсанд

Лондон мерияси кўча мусиқачиларининг даромадини оширишга хизмат қиладиган ўзига хос лойиҳага қўл урди. Гап кўча мусиқачиларда «PapPal» тизими ёрдамида пул тўлаш ҳақида кетмоқда. Бунда кўчада қўшиқ ижро этувчилар махсус терминаллар билан таъминланади, деб хабар берди «ITC.ua».
Мазкур тизим — 2015 йилдан буён Лондон мерияси қўллаб-қувватлови остида ишлаётган ва «баскер» деб аталувчи профессионал кўча мусиқачиларини бирлаштирувчи «Busk in London» ташкилотининг ташаббуси билан амалга оширилди.
Таъкидланишича, Лондон марказида кўплаб «баскер»лар чиқиш қилади, бироқ одамларнинг аксарияти ёнида чой-чақаси бўлмаганлиги сабаб уларга пул бермай кетади. NFC-ҳамёнлар, «PayWave» ёки «PayPass» каби тўлов тизимлари ушбу муаммога ечим бўлади.

Айни вақтда Лондон ҳукумати тизимни бутун шаҳар бўйлаб фаол равишда ишга тушириш устида иш олиб бориб, кўча мусиқачиларининг бир қисмида синовдан ўтказмоқда.
Хусусан, кўчада қўшиқ куйловчи Шарлотта Кемпбеллнинг таъкидлашича, тўлов тизимидан фойдаланганидан буён унинг даромадлари сезиларли даражада ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter