Лигон 68 йилдан сўнг қамоқдан чиқишга қарор қилди
АҚШда энг кекса ва энг кўп турмада сақланган жиноятчи деб тахмин қилинаётган Жоу Лигон озодликка чиқди. 68 йиллик қамоқдан сўнг уни қўйиб юборишди. У ҳибсга олинганида атиги 15 ёшда бўлган, дея хабар берди CNN телеканали.
Лигон 1953 йилда қўлга тушган: ўспирин Филадельфия кўчаларида талончилик ва қотиллик билан шуғулланган тўдада қатнашган. У иккита қотилликда айбдор деб топилди. У бир марта пичоқ билан одамга ҳужум қилганига иқрор бўлган, аммо қотилликни тан олмаган.
«1953 йилда ушбу жиноятларни содир этган болакай энди йўқ. 2021 йилда турмадан чиққан одам 83 ёшда. У улғайди, ўзгарди ва энди ҳеч кимга хавф солмайди», — деди Лигоннинг адвокати.
Кекса америкаликни 2016 ва 2017 йилларда озодликка чиқаришмоқчи бўлишган. Лекин унга тақдим этилган эркинлик шартларидан бош тортган: у ҳеч қандай кузатувларсиз озод қилинишни хоҳлади ва, охир-оқибат, 2021 йилда бу ниятига етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter