Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лицензияси бўлмай туриб «Умра» хизматини реклама қилган фирмалар жазоланди

Лицензияси бўлмай туриб «Умра» хизматини реклама қилган фирмалар жазоланди

Тегишли лицензияси бўлмай туриб, «Умра» хизматларини кўрсатиш ҳақида реклама бериб келган иккита фирмага нисбатан жавобгарлик белгиланди.

Рақобат қўмитаси берган маълумотга кўра, мазкур фирмалар фақатгина воситачилик билан шуғулланиб, «Умра»  тадбирларига лицензияси  бўлган маҳаллий  туроператорлар билан ҳамкорликда фуқароларни зиёратга юборишга ҳаракат қилишган. Ушбу хизматларни кўрсатиш мақсадида эса ўз номларидан ноқонуний рекламалар жойлаштириб келган.

Қўмитага келиб тушган мурожаат тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилганида бугунга  қадар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бундай хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга туроператорлар  мавжуд  эмаслиги, улар Тошкент шаҳри ва вилоят туркомпаниялари билан ҳамкорликда зиёратларни ташкил этишда иштирок  этаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек,  мурожаатда  билдирилган  «Iskander tours» ҳамда «Oks tours» МЧЖлар  лицензияси  мавжуд эмаслиги, шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда «Умра» хизматларини кўрсатишга қаратилган ноқонуний рекламалар жойлаштириб бораётганлиги аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан 2024 йил 1 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори  билан тасдиқланган Низомга асосан ҳар икки фирмага  нисбатан  белгиланган  тартибда иш қўзғатилиб, тегишли тартибда жавобгарлик белгилаш юзасидан  қарор  қабул  қилди.  Шунингдек, Жамиятларга ушбу ҳолатни бартараф этиб,келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиш лозим  бўлган кўрсатмалар  берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг