Лазерли текислаш ускунасини сотиб олган фермерларнинг харажати қоплаб берилади
Президент Шавкат Мирзиёев 18 октябр куни аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш масаласига катта эътибор қаратилди. Фермерларга тупроқнинг таркибини аниқлаш, уруғлик танлаш, экинни суғориш ва зараркунандалардан ҳимоялашда кўмаклашиш кераклиги таъкидланди.
Шу мақсадда 200 минг гектар майдонни лазерли текислаш таклифи маъқулланди. Бунда ҳосилдорлик ошган майдонлар учун субсидия ажратилади, лазерли текислаш ускунасини сотиб олган фермерлар харажати қоплаб берилади.
Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ҳудудларда сув ресурсларини самарали бошқариш лойиҳаларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Деҳқончилик учун ер ва сув каби энг зарур манбалардан бири бу маблағ. Фермер хўжаликларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, кредит ва субсидия олишни енгиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter