Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лавров:« Россия АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларга аралашмайди»

Лавров:« Россия АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларга аралашмайди»

Фото:«Rambler»

«Шимолий Корея келишувга эришиш учун АҚШ томонидан қандай кафолатларга эга эканлиги ҳақида ўзи қарор қабул қилиши керак», – деган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пхенянда шимолий кореялик мулозим Ли Ён Хо билан учрашувидан сўнг. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Лавровнинг таъкидлашича, Россия АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларига аралашишга ҳаққи йўқ. Барча томонларнинг манфаатларига жавоб берадиган Корея битими бўйича аниқ келишувларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

«Мен Шимолий Кореянинг охирги бир неча йиллик тарихидан хулоса чиқариб, барча омилларни ҳисобга олган ҳолда ўз позициясини аниқлаётганига аминман», – деган Лавров.

«АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги келишувлар халқаро ҳамжамият томонидан кўриб чиқилиши зарур. Бу БМТ Хавфсизлик кенгашининг у ёки бу ташаббусларни қўллаб-қувватлашида қўл келади. Шимолий Кореянинг манфаатларига жавоб берадиган аниқ шартномаларга қатъий риоя қилишга тайёрмиз», – дея қўшимча қилган Россия ташқи сиёсат маҳкамаси раиси.

Расмий Москва АҚШ билан Шимолий Корея, шунингдек, Пхенян ва Сеул ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлайди ҳамда Корея келишувида манфаатдор барча томонларни музокара ўтказишда эҳтиёткор бўлишга чақиради.

Шу билан бирга, Лавров музокаралар жараёнини қистовга олмасликка чақирди.

«Корея яриморолини ядро қуролларидан холи ҳудудга айлантириш орқалигина Шимоли-Шарқий Осиёда барқарор тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мумкин», – деган Сергей Лавров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг