Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«LAND CRUISER» ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши қимматга тушди

«LAND CRUISER» ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши қимматга тушди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 12 январь куни соат 21.35 ларда Бектемир туманидаги Шарқ ЙПХ пости яқинида 32 ёшли Қирғизистон Республикаси фуқароси Самит А. ўзининг бошқарувидаги «TOYOTA LAND CRUISER» автомобили билан ЙТҲга учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у автомобиль бошқарувини йўқотиб, 55 ёшли Бекназаров Р. бошқарувидаги «Lacetti» билан тўқнашув содир этган, сўнг бетон тўсиққа урилган. Дастлабки маълумотга кўра ЙТҲнинг сабаби «TOYOTA» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган.

ЙТҲ натижасида йўловчи – Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Гулсара А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг