«Lacetti» уйга урилди: қурбонлар бор
Самарқандда «Lasetti» автомашинаси билан содир бўлган ЙТҲда икки фуқаро оламдан ўтди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июль куни соат тахминан 16:40 да Ургут тумани Устахона қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда юқори тезликда ҳаракатланиб бораётган «Lacetti» автомашинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги уйнинг деворига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи ҳамда автоуловда йўловчи сифатида кетаётган 2005 йилда туғилган қиз воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter