Ла Лига: «Севилья» дербида «Бетис»ни мағлуб этди
Испания чемпионати — Ла Лига 95 кунлик танаффусдан кейин қайта старт олди. 28-турнинг илк ўйинида «Севилья» клуби «Бетис»ни томошабинларсиз стадионида қабул қилди. «Рамон Санчес Писхуан»даги дербида мезбонларнинг қўли баланд келди.
Биринчи таймда гол урилмади. Иккинчи таймнинг 56-дақиқасида яримҳимоячи Лукас Окампоснинг аниқ пенальти зарбаси мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан олти дақиқа ўтиб Фернандо иккинчи голни уриб «Севилья»нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 2:0.
«Севилья» — «Бетис» — 2:0
Голлар: Окампос, Фернандо.
«Севилья» 50 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида «Реал Сосьедад» ва «Хетафе»ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда, учинчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлаб олди. Ундан олдинда бораётган «Реал» 56 очкога эга. Турнир пешқадами — «Барселона» ҳисобида 58 очко бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter