Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кувайтда Бухоро амирига тегишли зеб-зийнатлар топилди

Кувайтда Бухоро амирига тегишли зеб-зийнатлар топилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт шаҳридаги Ториқ Ражаб музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси амалий кўмагида ташкил этилган ташрифда делегация аъзоларини Музей директори Зияд Ражаб кутиб олди. Кувайт давлати пойтахти ал-Кувайт шаҳрида жойлашган Ториқ Ражаб музейи 30 000 дан ортиқ қадимий ва замонавий буюмлардан иборат шахсий коллекцияни ўз ичига олади.

Музейга кувайтлик тадбиркор Ториқ Саййид Ражаб томонидан асос солинган. Муассаса ўз фаолиятини 1980 йилда бошлаган. Унда кўп йиллар давомида шаклланган шахсий коллекция жамланган бўлиб, Ториқ Ражаб музейи номи билан машҳур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг