Курдистон ишчи партияси тугатилди

Курдистон ишчи партияси (КИП) ўзини тарқатиб юборгани ва Туркия билан қуролли низога чек қўйишга қарор қилгани ҳақида расман баёнот берди, дейилади Rudaw агентлиги хабарида.
Партия етакчиси Абдулла Ўжолоннинг қуролсизланиш ва тарқатиб юбориш чақириғидан сўнг, РПК 5–7 май кунлари конгресс ўтказди.
«Партия конгрессида ўз-ўзини тарқатиб юбориш ва қуролли курашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. КИП фаолияти тугатилди», — дейилади хабарда.
Курдистон ишчи партияси 1978 йилда ташкил топган ва ўшандан буён Туркиядаги курдларнинг миллий ҳуқуқлари ҳамда Туркия таркибида курд миллий-ҳудудий мухториятини яратиш учун курашиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter