Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кураш бўйича Эрон чемпиони ўлим жазосига ҳукм қилинди

Кураш бўйича Эрон чемпиони ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: «TMZ Sports»

Эронда кураш бўйича чемпион Навид Афкари Санжари қатл этиладиган бўлди. Эрон Ислом республикаси 2018 йилда ҳукуматга қарши акцияларда фаол иштирок этгани учун спортчининг устидан шундай ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «TMZ Sports» хабар берди.

Мамлакат Олий суди бир қанча мусобақалар совриндори 27 ёшли спортчини иккита ўлим жазосига ҳукм қилинганини тасдиқлади. Бундан ташқари, қонун Афкарининг иниларини ҳам таъқиб этган. Лекин фақат Навид ўлим жазосига ҳукм қилинган. Укалари эса 74 марта қамчи билан саваланиб, узоқ йилга қамаладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрдан 2018 йилнинг бошларигача Эроннинг катта-катта шаҳарларида бир неча кун кетма-кет норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Оломонни тарқатиш пайтида 25 киши ҳалок бўлган, 400 киши ҳибсга олинган. Республика президенти Ҳасан Руҳоний ўшанда норозилик намойишлари мамлакатнинг ички муаммоси ва бошқа давлатларнинг даъвоси туфайли келиб чиққанини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг