Козим Тўлаганов вазир ўринбосари бўлди
Бугун Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
«Xabar.uz» манбаси тасдиқлаган маълумотга кўра, қурилиш вазирига ўринбосарлар ҳам тайинланган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Козим Носирович Тўлаганов янги вазирликда вазири ўринбосари сифатида иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Козим Тўлаганов 2017 йилнинг майидан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Президентнинг 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ташкил қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter