Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурилиш вазирлиги сифатсиз арматура видеосига муносабат билдирди

Қурилиш вазирлиги сифатсиз арматура видеосига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда сифатсиз арматура билан боғлиқ видео таралди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Вазирлик видеодаги ҳолат қачон ва қаерда бўлгани номаълумлигини билдириб, агар ушбу ҳолатнинг қайсидир қурилиш объектида содир бўлгани ёки унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида асосли маълумот бўлса, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тегишли чора кўриб, вазият ҳақида ахборот беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, қурилиш объектларига олиб келинаётган материаллар инспекциянинг махсус лабораторияси текширувидан ўтказилиши, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам лаборатория таҳлиллар тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилишини таъкидланди.

Қайд этилишича, бугунги кунда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш  инспекцияси  лабораторияларида 78 тадан 108 тагача турдаги қурилиш материалларининг сифат кўрсаткичи  синовдан ўтказилмоқда. 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қурилиш объектларида қурилиш материлларининг юқорида айтилган барча кўрсаткичлари бўйича намуналар танлаб олиниб, синов лаборатория текширувидан ўтказилган. 

Хусусан, 28,8 мингдан зиёд синов баённомалари расмийлаштирилган ҳамда 28,01 мингтасида ижобий натижаларга эришилган, қолган 700 дан зиёд ҳолат юзасидан салбий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий инспекциялар томонидан шаҳарсозлик субъектларига нисбатан маъмурий жарималар, тақдимномалар ҳамда ушбу объектда қўлланган сифатсиз маҳсулотларни объектларда буздириш ва тўхтатиш ишлари амалга оширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг