Шуҳрат Абдураҳмонов қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўтқизганидан кейин «Янги Андижон» дирекцияси раҳбарига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон» массивида олиб борилаёиган қурилиш ишларни кўздан кечириш вақтида бир қатор камчиликлар аниқлангани акс этган видео тарқалган эди.
Унда қурилиш биноларида ногиронлиги бўлган одамлар учун мўлжалланган пандус ва пиёдалар йўлакларининг белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги ҳолати акс этган.
Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати видеолавҳада акс этган камчиликлар ўрганилаётгани ва мавжуд масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
«Янги Андижон» дирекцияси раҳбари А.Омоновга нисбатан хайфсан берилди. Ҳақиқатдан ҳам массив қурилишида пудратчи томонидан лойиҳадан четга чиқиш ҳолати аниқланган. Бу бўйича ҳозирда Қурилишда ҳудудий назорат инспекцияси ва бошқа масъуллар билан биргаликда назоратни янада кучайтиришга киришилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Нима учундир, вазирлик ахборот хизмати нега айнан видеолавҳа тарқалгандан кейин ўрганишлар олиб борилаётгани ва бунга қадар қурилиш инспекцияси лойиҳани нима учун кўздан кечирмаганига ойдинлик киритмаган.
Қўшимча қилинишича, ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter