Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг янги аломати аниқланди

Коронавируснинг янги аломати аниқланди

Фото: «Sunhome.ru»

Канадалик олимларнинг фикрича, коронавирусни юқтирганда кўзларнинг ўзгача қизариши COVID-19 аломатларидан бири бўлиши мумкин. Қайд этилган илк вирусли кератоконъюнктивит ҳақида Канада офтальмология жамияти журналида чоп этилди.

Шифокорларнинг маълум қилишича, номаълум аломат 29 ёшли беморда аниқланган. Унинг ўнг кўзи қизарган, сувсимон ажралма оққан ва ёруғликка қарай олмаган. 29 февралда Канадага қайтгунга қадар у бир ой Филиппинда ва бир кун Сан-Францискода бўлган. 1 март куни унда тумов, йўтал ва конъюнктивит ривожланган. Аёл иситмадан шикоят қилмаган. Лекин иситма туширувчи препарат қабул қилганини тан олган: дори юқори тана ҳароратини яширган бўлиши мумкин.

Бир неча кундан сўнг аломатлар ёмонлашгач, бемор офтальмология клиникасига юборилган. Кўзларидан олинган суртмада SARS-CoV-2 чиққан. Муаллифларнинг ёзишича, бу ҳолат COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун ўзгача касаллик аломатларини аниқлашда қўшимча чоралар кўриш кераклигини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг