Коронавируснинг «Британия» штамми АҚШда ҳам пайдо бўлди
Буюк Британияда аниқланган коронавирус штамми АҚШнинг Колорадо штатида аниқланди, дея маълум қилди штат губернатори Жаред Полис.
«Бугун биз Буюк Британияда аниқланган COVID-19 В.1.1.7 штаммини биринчи юқтириш ҳолатини қайд этдик», — деб ёзган Полис ўзининг сайтида.
Баёнотга кўра, бемор одам сўнгги пайтларда сафарга чиқмаган.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок мамлакатда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги штамми топилганлигини, у асл нусхасидан кўра тезроқ тарқалаётганини маълум қилди. Бош вазир Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу штамм аввалгисига қараганда 70 фоизга юқумлироқ.
Кейинчалик мутахассислар мамлакатда аниқланган коронавируснинг янги штамми тезроқ тарқалаётганини ва аҳолидан янада кўпроқ эҳтиёткорлик талаб этилишини тасдиқлади. Шунга қарамай, ўлим ёки шифохонага ётқизиш нуқтаи назаридан хавфлироқ эканлигини кўрсатувчи ҳеч қандай далил йўқ.
Дунё давлатлари (жумладан, Ўзбекистон) Буюк Британия билан парвозларни бекор қилди ва бошқа қўшимча чоралар жорий этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter