Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни юқтирганлар орасида ўлим даражасини камайтирадиган дори маълум қилинди

Коронавирусни юқтирганлар орасида ўлим даражасини камайтирадиган дори маълум қилинди

Фото: «Blog.mednote.life»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг оғир шаклларини даволашда қўлланиладиган препаратни маълум қилди. Таъкидланишича, кортикостероид дексаметазон касалликни юқтирганлар орасида ўлим даражасини камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

ЖССТ коронавируснинг жиддий ва оғир шаклларидан қийналаётган беморларни даволашда кортикостероидни тизимли қўллашни тавсия этади. Бунда ташкилотда таъкидланишича, мазкур терапия касалликни енгил шаклда ўтказаётган беморлар учун тўғри келмайди.

Тадқиқот жорий йил март ойидан бери Британия шифохоналарида ўтказилмоқда. Унда 11,5 минг нафар бемор иштирок этяпти. Бунинг ёрдами билан олимлар янги коронавирусни даволашнинг турли усуллари нақадар самарали эканлигини аниқлашяпти. Кортикостероид дексаметазондан ташқари беморларга, шунингдек, азитромицин антибиотики, тоцилизумаб иммунодепрессанти ва безгакка қарши гидроксихлорохин препарати ҳам берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг